Қозоғистонда сув тошқинлари кўлами кенгаймоқда

Қозоғистонда 5,5 мингдан ортиқ уй ва бинолар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, сув остида қолмоқда. 70 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.

Қозоғистоннинг етти вилоятида сел сувлари 5,5 мингдан ортиқ уй ва биноларни босди, деб хабар берди 7 апрел, якшанба куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати. «Ақмола, Ақтўбе, Атирау, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида 3702 та хусусий турар жой бинолари, 562 та ҳовлилар майдони, 1822 та қишлоқ уйлари ва 73 та турли мақсадлардаги бинолар сув остида қолмоқда, 155 та автомобил йўлларида тошқинлар қайд этилди», - дейилади бўлим хабарида.

Департамент маълумотларига кўра, сув тошқини зоналаридан 72 284 киши, жумладан 17 217 нафар болалар қутқарилган ва эвакуация қилинган. Уйлари сув остида қолган 14 430 нафар қозоғистонлик вақтинчалик жойлаштириш марказларида. Йўлларнинг ёрилиши оқибатида 61 та аҳоли пункти транспорт алоқасидан маҳрум бўлиб қолган, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

 80 йил ичидаги энг йирик табиий офат

Қозоғистондаги сув тошқинлари миқёси ва оқибатлари бўйича сўнгги 80 йилдаги энг йирик табиий офатга айланди, деди куни кеча президент Қосим-Жўмарт Тўқаев фуқароларга мурожаатида. У ҳозирги вазиятни «кўп йиллар давомида кузатилмаган» табиий офат деб атади.

Мамлакатнинг ўнта вилоятида, жумладан Қозоғистон ғарбидаги Атирау вилоятида маҳаллий фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди.

Kun.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech