Борган мамлакати муҳитининг суратларда яхшироқ акс этиши учун кўп нарсаларни объектив орқали муҳрлашга ҳаракат қилиб, баъзида жарима ёки жазога тортилиши ҳам мумкин.
Ҳар бир мамлакатнинг суратга олиш-олмаслик борасида ўз тартиб қоидалари бор. Масалан, Туркияда маҳаллий аҳолини сўрамасдан суратга олиш ва уни тарқатиш қатъиян ман қилинади. Айниқса, маҳаллий аёлларни суратга олиш мумкин эмас. Бу шахсий ҳаётга тажовуз деб ҳисобланади. Ушбу қонунни бузганлик учун озодликдан маҳрум қилиниш мумкин.
Афсуски, фуқароларимиз орасида ҳам мазкур қонунни бузиб Истанбулнинг Малтепе туманидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланаётганлар ҳам йўқ эмас. Ҳозирда Бош консулхона фуқароларимизни озод этиб уларни ватанга қайтариш учун керакли ишларни олиб бормоқда.