Бирлашган Араб Амирликлари WАМ ахборот агентлиги Кения пойтахти Найроби шаҳрида глобал Медиа конгрессининг медиа саноатидаги тенденция, муаммо ва имкониятлар таҳлилига бағишланган иккинчи “Оқ китоби”ни тақдим этди. Асар тобора мураккаблашиб бораётган медиа муҳитида ҳал қилувчи ОАВ етакчилигини таъкидлайди.
Шу муносабат билан уюштирилган тадбирда соҳа етакчилари, ҳукумат вакиллари, илмий доиралар вакиллари ва нуфузли шахслар “Оқ китоб”нинг асосий мавзулари, жумладан аудитория ҳатти-ҳаракатини ривожлантириш, технология, спорт ва экология журналистикасининг аҳамияти масалалари муҳокама қилинди. Кения ва бошқа давлатларда ОАВга замонавий технологияни жорий қилишда юзага келадиган муаммолар, бу борадаги мавжуд имкониятларга алоҳида эътибор қаратилди. Журналистларни янги технология билан ишлашга тайёрлаш, минтақавий журналистика учун IT воситаларини маҳаллийлаштириш учун ўқув дастурларини мослаштириш зарурлиги эътироф этилди.
Абу-Дабида бўлиб ўтган иккинчи глобал Медиа конгресси сарҳисоби бўлмиш “Оқ китоб”да сунъий интеллектнинг таъсири, амалиётда маълумотнинг роли, экология ва спорт журналистикаси ривожи сингари медиа индустрияси келажагини таъминлайдиган асосий масалалар таҳлил этилган. Тажрибали халқаро экспертлар фикр-мулоҳазалари келтирилган, медиа саноати олдида турган муаммоларга урғу берилган.
WAM бош директори Муҳаммад Жалол Ар-Раисий “бугунги кун улкан ўзгаришлар остонасида турган медиа-индустрия етакчилардан қатъий саъй-ҳаракат талаб қилиши”ни таъкидлади.
Зеро, келажак учун барқарор медиа-индустрия яратишга бўлган ишонч ва садоқат ОАВ раҳбарлари келажакдаги муаммоларни енгиб ўтишга тайёрлигини тасдиқлайди.
Шаҳноза Тоштермирова, ЎзА
- Қўшилди: 15.03.2024
- Кўришлар: 1886
- Чоп этиш