2 октябрь – электрон почта яратилган кун

Электрон почтани яратиш бўйича ишлар ХХ асрнинг 60-йиллари бошидан бошлаб олиб борилган. Аммо ўша пайтда мавжуд бўлган дастурлар номукаммал бўлган. Масалан, почта мижози хабарларни фақат битта мейнфраме (катта компьютер) ичида йўналтириши мумкин эди.

1971 йилда дастурчи Раймонд Томлинсон Интернетнинг "аждоди" бўлган ARPANET тизимида электрон почта дастурини киритди.

Бу турли хил хостларда фойдаланувчи электрон почта хабарларини етказиб беришга қодир биринчи тизим эди. Бунга эришиш учун Рей фойдаланувчи номини компьютер номидан ажратиб турадиган "кучукча - @" белгисидан фойдаланган. Ушбу схема ҳанузгача электрон почта манзилларида қўлланилади.

Таъкидлаш жоизки, электрон почтада "кучукча - @" белгиси барча мамлакатларда ҳам қўлланилмайди:

Польша ва Германияда – қоғоз қисқичи ёки маймун;

Туркияда – атиргул;

Италияда– шиллиқурт;

Aмерика ва Финляндияда – мушук;

Хитой ва Тайванда – сичқон.

Европа ва Америкада электрон почта «email» ёки «e-mail» деб ёзилади. Русча орфографик луғатида кирил ёзувида «имейл» сифатида қайд этилган.

Биринчи электрон хат – А. Линкольннинг 1863 йилда Геттисберг шаҳрида сўзлаган нутқидан иқтибосдир. У бош ҳарфлар билан ёзилган.

@ белгиси илк марта АҚШ ҳарбий тармоғида қўлланилган.

Почта хизматларида ўрнатилган энг кенг тарқалган парол рақамлар тўплами – 123456 ҳисобланади, у ҳали ҳам кўплаб Интернет фойдаланувчилари томонидан қўлланилади.

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech