2024 йилнинг ўтган 9 ойида ажрашганлар энг катта улуши 35 ёшгача бўлганларга тўғри келган, яъни жами никоҳдан ажрашганларнинг 64,3 фоизини ташкил қилган.
Статистика қўмитаси хабарига кўра, никоҳдан ажрашишлар 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга кўп.
Никоҳдан ажрашганларнинг ўртача ёши — эркаклар учун 35,2 ёшни, аёллар учун 32,4 ёшни ташкил этган.
Никоҳдан ажрашишларнинг энг кўп улуши:
- Тошкент шаҳрида 13 фоиз;
- Андижон вилоятида 10,7 фоиз;
- Фарғона вилоятида 10,6 фоиз;
- Самарқанд вилоятида 10,2 фоиз;
- Тошкент вилоятида 10,1 фоизга тенг бўлган.
Никоҳдан ажрашишларнинг асосий қисми шаҳарларда 21,1 мингтани (62,0 фоиз), қишлоқларда эса 12,9 мингтани (38,0 фоиз) ташкил этган.
Kun.uz
- Қўшилди: 30.10.2024
- Кўришлар: 640
- Чоп этиш