Aвстралия болалар учун ижтимоий тармоқни тақиқламоқчи

Яшил қитъанинг Жанубий Aвстралия минтақасида 14 ёшгача бўлган болалар ижтимоий тармоқдан фойдаланиши тақиқланиши мумкин. Бундай режа Олий суд собиқ судьяси Роберт Френч томонидан тайёрланган, айни масала билан боғлиқ ҳуқуқий муаммо таҳлил қилинган ҳисоботда акс этган. Хабарни “News.com.au” тарқатган.

Ҳужжат шундай мазмундаги қонун лойиҳасини ҳам кўзда тутади.

Музофот бош вазири Питер Малинаускас фикрича, ушбу қадам австралияликларнинг руҳий саломатлигига ҳалокатли зарар етказаётган салбий ҳолатни тақиқлашга олиб боради. У барча штатларни ҳисоботни қабул қилишга чақирди.

Қонун лойиҳасида 14 ёшгача бўлган болалар ижтимоий тармоққа киришини тақиқлаш ва мазкур тоифа учун муайян платформада аккаунт яратган компанияларга жарима солиш белгиланган. Болалар ижтимоий тармоқдан фойдаланиши учун ота-онанинг рухсати лозим бўлади.

Ҳужжат аввал Жанубий Aвстралия парламентига, сўнгра бошқа штатлар парламентларига юборилиши кутиляпти.

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech