Австралия истеъмолчилар ҳуқуқларини назорат қилиш ташкилоти юзлаб товарларига мунтазам чегирма эълон қилиб келаётганини айтиб ёлғон маълумот тарқатган иккита йирик супермаркетлар тармоғини судга берди.
Австралия Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси (ACCC) Coles ва Woolworths супермаркетлари нархларни вақтинча ошириб, кейин эса уларни яна шу қийматга туширган ҳолда истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимояси тўғрисидаги қонунни бузганликларини таъкидламоқда.
Coles компанияси айбловга қарши ҳимояланишини, Woolworths эса эътирозларни кўриб чиқишини билдирган.
Австралия бозорининг учдан икки қисмини эгаллаган ушбу озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи гигантлар ўтган йили нархларни ошириш ва рақобатга қарши ҳаракатлари туфайли жамоатчилик эътиборидан тушмай келмоқда.
«Бу австралияликларга хос эмас. Харидорлар уларга нисбатан худди аҳмоқлардек муносабатда бўлишларига лойиқ эмас», — дейди бош вазир Энтони Албанезе.
АCCC вакили Жина Касс-Готлибнинг таъкидлашича, Coles ва Woolworths узоқ йиллар давомида «Нархлар туширилди», «Пастга пастга» акцияларини ўтказиб келган. Аммо кўплаб ҳотларда «чегирмалар шунчаки иллюза» бўлган холос.
«Кўплаб истеъмолчилар черма озиқ-овқат учун камроқ харажат қилишга ёрдам беради деб ҳисоблайди, айниқса, яшаш учун сарфланаётган маблағлар ошиб бораётган бир пайтда», — дейди Касс-Готлиб.
Kun.uz
- Қўшилди: 24.09.2024
- Кўришлар: 766
- Чоп этиш