Ижтимоий тармоқларда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини сенсация сифатида кўрсатиш, бу орқали кузатувчилар сонини оширишга бўлган ҳаракатлар жамиятда ушбу кўринишдаги жиноятларга эътиборсизлик кайфиятининг шаклланишига сабаб бўлмоқда. Бу жамиятда аёлларга нисбатан хўрлаш ва камситишга йўл очиб, жабрланувчиларни сукут сақлашга мажбур қилмоқда.
Жумладан, 2024 йилнинг иккинчи ярмида интернет миллий сегментида аёллар ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ 247 та ҳолат юзасидан 5 122 та материал тарқалган. Уларнинг умумий кўришлар сони 76,6 миллионга етган, Бу эса ушбу муаммонинг кенг тарқалганидан далолат.
Медиа ресурслар аслида зўравонлик ва унинг салбий оқибатларини қоралаши керак. Шунинг учун ҳам қонунчиликни такомиллаштириш ва аёллар ҳимоясини кучайтириш зарур.
Газеталар шарҳи Telegram канали
- Қўшилди: 14.04.2025
- Кўришлар: 245
- Чоп этиш