Баҳолаш тизими, касб-ҳунарга ўқитиш ва китобхонлик маданияти — Жанубий Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Айни вақтда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги делегацияси Жанубий Кореяда бўлиб турибди.

 

Бугун делегация вакиллари Корея Миллий университетида университет профессор ўқитувчилар томонидан ташкил этилган ўқув семинарда иштирок этишди.

Унда ўқувчиларда танқидий ҳамда ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, баҳолаш тизимининг таълим сифатини оширишдаги роли, мактабларда дўстона ижтимоий муҳитни шакллантириш каби мавзуларда ўзаро фикр алмашилди.

 

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида Кореянинг Сежонг шаҳрида табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб раҳбарияти томонидан иштирокчилар учун семинар-тренинг ўтказилди. Унда хусусан:

  • таълим муассасаларида бошқарувни самарали йўлга қўйиш;
  • ўқув-тарбия жараёнларини замонавий усулларда ташкил этиш;
  • кадрлар салоҳиятини ошириш;
  • таълим сифатини ривожлантириш ва мониторинг қилишда инновацион ёндашувлар ҳақида сўз борди.

 

Делегация вакиллари Kyowongde университети қошидаги Миллий кутубхонада фаолияти ҳамда кутубхоналарга ўқувчиларни кўпроқ жалб қилиш тажрибаси билан ҳам яқиндан танишишди.

Делегация вакиллари Кореянинг мактабгача таълим ва ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришдаги тажрибасини ўрганиш мақсадида Ҳандулмулбит болалар боғчаси ва Sejong Jang Yeongsil юқори лицейида ҳам бўлишди.

 

Унда масъуллар муассасалар фаолияти ҳамда яратилган шароитларни кўздан кечиришди.

 

Учрашувлар давом этмоқда.

 

Расмий хабарлар

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech