БМТ Бош котиби: сўнгги 12 ой тарихда Ер юзидаги энг иссиқ ойлар бўлди

Охирги 12 ой ичида дунё бўйлаб ҳаво ҳарорати метеорологлар томонидан ўтказилган ўлчовлар давомида, ҳар бир ой алоҳида олганда энг юқори бўлди.

Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Америка табиий тарихи музейидаги чиқиши чоғида маълум қилган.

“Бизда аллақачон рекорд даражадаги энг иссиқ ойларнинг кетма-кет 12 ойини бошдан кечирдик. Ўтган йил давомида ҳар ойда ҳароратнинг ошиши кузатилди”, деди Гутерриш.

Унинг айтишича, атмосферага эмиссия даражаси шунчалик тез ўсиб бормоқдаки, 2030 йилга келиб ҳарорат кўтарилиши амалда кафолатланмоқда.

БМТ Бош котибининг сўзларига кўра, ҳароратнинг Цельсий бўйича 1,5 даража кўтарилишини чеклаш мақсадига эришиш учун глобал чиқиндилар ҳар йили 9 фоизга камайиши керак, бироқ тескари жараён содир бўлмоқда.

“Ўтган йили чиқиндилар 1 фоизга ошди”, деди Бош котиб.

У, шунингдек, қазиб олинадиган ёқилғиларни реклама қилишни тақиқлашга чақирди.

“Кўпгина ҳукуматлар тамаки каби одам саломатлигига зарар етказувчи маҳсулотлар рекламасини чеклайди ёки тақиқлайди. Мен барча мамлакатларни қазиб олинадиган ёқилғи ишлаб чиқарувчи компаниялар рекламасини тақиқлашга чақираман. ОАВ ва технология компанияларини эса қазиб олинадиган ёқилғиларни реклама қилишни тўхтатишга чақираман”, деди у.

Аввалроқ 2023 йил 2016 йилдан кейин тарихдаги иккинчи энг иссиқ йил бўлгани хабар қилинганди. Метеорологлар келгуси беш йилда камида бир йил рекорд даражада иссиқ бўлишини ва глобал ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 1,5 даражага кўтарилишини башорат қилишмоқда. Шу билан бирга, 2015 йилги Париж келишувида 2050 йилгача Ердаги глобал ҳароратнинг 1,5 даража Цельсийгача ошишини чеклаш мақсади кўзда тутилган, деб хабар беради report.az.

«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech