Январь ойи давомида Ғазога юборилиши мўлжалланган инсонпарварлик ёрдамининг ярмидан кўпи манзилга етмаган, дейилади БМТ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштирувчи бошқармаси эълон қилган маърузада.
“Январда Исроил ҳукумати Ғазо сектори шимолий қисмига жўнатилиши режалаштирилган гуманитар карвоннинг 56 фоизини тўхтатиб қўйган, марказий туманларга эса инсонпарварлик юкининг 25 фоизи бормаган”, – дейилади ҳужжатда.
Аввалроқ мазкур бошқарма Ғазо аҳолисининг 75 фоизи, яъни 1,7 миллиондан зиёд киши уйини тарк этиб, бошқа жойга кўчганини маълум қилганди. Улар сув, озиқ-овқат, дори-дармон ёки бошпана етишмаслиги билан боғлиқ муаммога дуч келмоқда.
ЎзА
- Қўшилди: 07.02.2024
- Кўришлар: 1867
- Чоп этиш