Дания пойтахти Копенҳагенда сайёҳлар бепул тушликка эга бўлишлари мумкин. Бунинг учун сайёҳлар шаҳар экологияси учун хизмат кўрсатиши керак бўлади, деб хабар берди Копенҳаген туризм бошқармаси.
Таъкидланишича, бунинг учун сайёҳлар 15 июлдан бошланадиган “экологик тоза тадбирлар”да қатнашиши керак. 11 августгача давом этадиган акцияда сайёҳлар чиқинди йиғганлиги, жамоат транспорти ёки велосипеддан фойдалангани учун бепул тушлик, қаҳва билан мукфотланади. Шунингдек, бу ҳаракатлар эвазига Копенҳагеннинг диққатга сазовор жойларига бепул кириш имконияти ҳам берилади.
Шаҳар туризм кенгаши бу орқали пойтахтдаги экологик юкламани камайтиришни мақсад қилган.
Акция ўзаро ишонч асосида амалга оширилади. Яъни сайёҳлардан велосипедда юрганини исботлаши талаб қилинмайди. Фақат айрим жойлардагина жамоа транспорти чиптаси ёки велосипедда сайр қилгани акс этган суратлар сўралиши мумкин холос.
Kun.uz
- Қўшилди: 11.07.2024
- Кўришлар: 1415
- Чоп этиш