Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шу мазмундаги модда киритилмоқда.
«Фуқаролар билан меҳнат шартномаларини расмийлаштирмаган иш берувчиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чораларини янада кучайтиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳада меҳнат шартномаси тузмасдан фуқароларни ишга жалб қилиш ҳолатларини камайтириш ҳамда меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилишини олдини олиш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик мансабдор шахс томонидан маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМ 200 баравари (75 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилган.
Лойиҳа бўйича таклиф ва мулоҳазалар 19 мартгача қабул қилинади.
Kun.uz
- Қўшилди: 06.03.2025
- Кўришлар: 1122
- Чоп этиш