Жорий йилнинг 27 октябрь куни ўтказилган Парламент сайловларига мувофиқ, Олий Мажлис палаталари янги таркибда шакллантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши белгиланган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.
ЎзА
- Қўшилди: 19.11.2024
- Кўришлар: 388
- Чоп этиш