Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳаммуассислигида чоп этиладиган “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналининг 2020 йил 2-сони нашрдан чиқди.
Журналнинг ушбу сони коронавирус пандемиясининг инсон ҳуқуқлари, жамият ҳаёти ва давлат сиёсатига таъсири таҳлилига бағишланган.
Журналнинг ўзбек, рус ва инглиз тилидаги саҳифаларидан яқинда қабул қилинган ва халқимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган айрим меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, журналдан ўрин олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева “Ҳамжиҳатликда бу синовдан ёруғ юз билан ўтиб оламиз”, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш “Бу инқироз авваламбор инсонпарвар характерга эга бўлиб, ҳамжихатликни талаб этади”, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелетнинг “COVID is “a colossal test of leadership’ requiring coordinated action, High Commissioner tells Human Rights Council. COVID-19 pandemic – Informal briefing to the Human Rights Council.”, Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Гай Райдернинг “International labour standards provide a tried-and-trusted foundation for policy responses that focus on a recovery that is sustainable and equitable”, номли мақолалари долзарб мавзуга бағишлангани билан, айниқса, аҳамиятли.
Ўйлаймизки, “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналининг мазкур сонида эълон қилинган муҳим мавзулардаги қизиқарли мақолалар нафақат соҳа мутахассислари, балки барча ўқувчиларга бирдек манзур бўлади.
Журнал мундарижаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин. (Журналнинг рус ва инглиз тилидаги мундарижалари билан танишиш учун сайтнинг тегишли саҳифаларини очинг).
Таҳририят
- Қўшилди: 22.06.2020
- Кўришлар: 4186
- Чоп этиш