Ногиронлиги бўлган шахслар учун жами 3 минг 898 та, Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари учун 1 949 та грант квота ажратиладиган бўлди.
Республика миқёсида ногиронлиги бўлган шахслар учун жами 3 минг 898 та (ўтган йилгидан 95 тага кўп) давлат гранти бўйича алоҳида квота ажратилди.
Таълим шакллари кесимида:
- кундузги — 2 560 та;
- сиртқи — 1 043 та;
- кечки — 183 та;
- масофавий — 112 та.
Бу имтиёзли квоталар танланган бешта йўналишга ҳам ўтади. Оддий абитуриентлар учун имтиёзлар фақат биринчи йўналишга тааллуқли бўлса, ногиронлиги бор шахслар учун истисно сифатида бешаласига ҳам ўтиши белгиланган. Шуни эслатиб ўтиш керакки, имтиёзли квота йўналишлар кесимида эмас, ОТМлар кесимида берилади.
Шунингдек, қуйидагиларга қўшимча бир фоизли давлат гранти асосида ОТМлар ва таълим шакллари кесимида жами 1 949 та қўшимча квота ажратилди:
– “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар;
– СОС — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари;
– йигирма беш ёшгача бўлган васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (25 ёшга тўлмаган)
Грант таълим шаклларига қуйидагича тақсимланади:
• кундузги – 1 280 та;
• сиртқи – 521 та;
• кечки – 92 та;
• масофавий – 56 та.
Kun.uz
- Қўшилди: 30.07.2024
- Кўришлар: 1174
- Чоп этиш