Ҳуқуқий муносабат
Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Жавоҳир Эшонқулов бу ҳақда батафсил тушунтириш берди:
– Меҳнат кодексининг 143-моддасида ногиронлиги бўлган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари белгиланган. Иш берувчи бўш (вакант) иш ўрни бор бўлганда, ногиронлиги бўлган ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра, қарши кўрсатма бўлмаса, тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсири бўлмаган ишга унинг розилиги билан ўтказиши шарт.
Яъни, ходим қандайдир сабаб билан ногирон бўлиб қолганда, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмайди. Балки, унинг соғлигига кўра раҳбар енгилроқ иш таклиф этиши лозим.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, қуйидаги ҳолларда иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин. Жумладан, ходим таклиф этилган енгилроқ бошқа ишга ўтишни рад этган тақдирда ва иш берувчида ходим соғлиғи ҳолатига кўра, қарши кўрсатма бўлмаган бошқа иш мавжуд бўлмаса.
Бундай ҳолларда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинса, кафолатли тўловлар амалга оширилади.
Гулноза Бобоева, ЎзА
- Қўшилди: 22.07.2024
- Кўришлар: 1293
- Чоп этиш