Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда фракция аъзолари томонидан “Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига одам савдоси жиноятини содир этганларга нисбатан жазо чораларини кучайтириш билан боғлиқ ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда. Жумладан, ҳомиладор аёлга нисбатан содир этилган одам савдоси, шунингдек, муқаддам одам ўғирлаш жиноятини содир этган шахслар томонидан одам савдоси жиноятининг содир этилишини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгилаш таклиф этилмоқда.
Йиғилишда депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, лойиҳанинг нақадар муҳимлигини, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб, уни маъқулладилар.
М. Комилова, ЎзА
- Қўшилди: 17.09.2024
- Кўришлар: 811
- Чоп этиш