Остонада туркий давлатлар муфтийлари йиғилди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Муфтийлар ҳайъатининг V йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берган.

Қайд этилишича, учрашувда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси Науризбай Тағанули, Туркия Дин ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош, Кавказ мусулмонлари диний бошқармаси раиси Оллоҳшукур Пошозода, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Нуриддин Холиқназаров, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси Абдулазиз Зокиров, шунингдек, ТДТ Бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов ва бошқа диний уламолар, имомлар иштирок этган.

Йиғилиш якунида “Ислом маҳаллий аҳоли анъаналарини қўллаб-қувватлайди” ва “Фатво бериш бўйича фиқҳ мактаби қоидалари” номли ҳужжатлар қабул қилинди.

М.Пирматова, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech