Жаҳон иқтисодий форуми "Global Gender Gap Index"нинг 2024 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 146 та мамлакат орасида 0.681 балл билан 108-ўриндан жой олди. Хусусан, мамлакатимиз таълим даражаси индикатори бўйича 0.990 балл, соғлиқни сақлаш индикатори бўйича 0.959 балл билан яхши натижа қайд этди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Гендер тафовут индекси мамлакатларни тўртта асосий индикатор – соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисод ва сиёсат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги тафовутни ўрганади ва мамлакатдаги гендер тенглик ҳолатини баҳолайди.
Барча субиндекслар учун мумкин бўлган энг юқори балл – 1 (гендер тенглик) ва энг паст балл – 0 (номутаносиблик) ҳисобланади.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА
- Қўшилди: 23.07.2024
- Кўришлар: 1431
- Чоп этиш