Ногиронлиги бўлган шахсларнинг 465 645 нафари ёки 45 фоизи аёллар, 565 964 нафари ёки 55 фоиз эркаклар бўлиб, уларнинг 173 285 нафари 18 ёшгача бўлган болалар ҳисобланади. Бундан ташқари:
- I гуруҳ ногиронлиги — 94 722 нафар;
- II гуруҳ ногиронлиги — 695 372 нафар;
- III гуруҳ ногиронлиги — 67 006 нафар.
Ногиронлиги бўлганларнинг ёши бўйича энг юқори кўрсаткич 30 ёшдан пенсия ёшигача бўлганларда (493 879 нафар) белгиланган.
2025 йилнинг ўтган даври мобайнида тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан 17 499 нафар шахсга бирламчи, 41 487 нафар шахсга қайта ногиронлик берилган.
Бунда бирламчи ногиронлик асосан қон айланиш аъзолари касалликлари (2808), суяк-мушак касалликлари тизими касалликлари (1900), туғма нуқсонлар (1724), эндокрин касалликлари (1580), асаб тизими касалликлари (1349) бўйича белгиланган.
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич:
- Самарқанд (110 189);
- Қашқадарё (108 041);
- Фарғона (94 395);
- Андижон (88 470);
- Сурхондарё (88 470).
Энг паст кўрсаткич эса Сирдарё (38 123), Жиззах (44 496), Навоий (48 172) ва Бухоро (60 446) вилоятларида кузатилган.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»