Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейин биринчи марта баёнот берди

Telegram асосчиси Павел Дуров Францияда ҳибсга олинганидан кейин биринчи марта бу ҳолатга изоҳ берди.

ТАСС тадбиркор баёнотининг асосий жиҳатларига эътибор қаратди.

Telegram асосчисининг айтишича, ҳибсга олиниши, шунингдек, Франция расмийларининг саволлари у учун кутилмаган бўлди.

Унинг фикрича, Франция ҳукумати уни эмас, Telegramни судга бериши керак эди.

Тадбиркор Telegramнинг Европа Иттифоқида сўровларни қабул қилувчи расмий вакили борлигини таъкидлади.

Тадбиркорнинг айтишича, у Франция расмийларига уларнинг илтимосига кўра терроризмга қарши курашиш учун Telegram орқали ишонч телефонини яратишда ёрдам берган.

Павел Дуров, шунингдек, Telegram “анархистик жаннат”га айлангани ҳақидаги даъволарни ҳам рад этди. Унинг қўшимча қилишича, Telegram фойдаланувчилари сони 950 миллионга етган, бу эса жиноятчилар учун платформани суиистеъмол қилишни осонлаштирган муаммоларни келтириб чиқарган.

Келажакда Telegram асосчиси жиноятчилар томонидан мессенжерни суиистеъмол қилиш эҳтимоли билан боғлиқ вазиятни бартараф этиш чораларини кўришни режалаштирмоқда, деб хабар беради tass.ru.

«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти» 

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech