"Синьхуа" хабар беришича, XXX Пекин халқаро китоб кўргазмасида китоб муаллифлик ҳуқуқларини экспорт қилиш бўйича жами 1426 келишув декларацияси кўриб чиқилди ва унда болалар китоблари экспорт битимлари сони бўйича биринчи ўринни эгаллади.
Беш кун давом этган китоб ярмаркасида хитойлик ноширлар муаллифлик ҳуқуқини экспорт қилиш ва бошқа тилларда нашр этиш учун мўлжалланган бир қатор болалар расмли китоблари ва бадиий асарларини намойиш этди.
Расмий маълумотлар шуни кўрсатадики, болалар китоблари Хитойнинг китоб чакана бозорининг энг катта қисмини ташкил этади, бу тахминан бозор ҳажми бўйича 27 фоиз дегани.
“Цзели” нашриёт уйи бош муҳаррири Бай Бин замонавий рус болалар адабиётининг нуфузли асарларини четдан олиб келиш ва таржима қилишдан мақсад, Хитой болалар адабиёти асарларига намуна бўлишини таъкидлади.
Биринчи марта 1986 йилда ўтказилган Пекин халқаро китоб кўргазмаси дунёдаги энг йирик кўргазмалардан бири сифатида этироф этилганди.
Бугунги кунда Пекин халқаро китоб кўргазмаси Хитойнинг асосий халқаро китоб кўргазмалари ва муаллифлик ҳуқуқи савдо майдончаларидан бирига айланди.
ЎзА
- Қўшилди: 26.06.2024
- Кўришлар: 1595
- Чоп этиш