Сенат аъзолари қонунчилик фаолияти билан бирга ҳудудларда бўлиб, назорат-таҳлил ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалари қўмитаси раиси Баходир Тажиев Давлат раҳбарининг ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш юзасидан Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлди.
Унда жойлардаги Сенат аъзолари билан биргаликда Хоразм вилоятининг Урганч, Янгибозор, Хива,Гурлан, Хонқа туманларида бўлиб, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, ишсизликни қисқартириш борасида қилинаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Бундан ташқари, вилоят ҳокими раҳбарлигида хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссияси томонидан белгиланган вазифалар ижроси юзасидан йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда вилоят мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда видеоконференсалоқа шаклида шаҳар ва туман ҳокимлари, шунингдек, ташкилотлар масъуллари иштирок этди.
Бу борада хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда белгиланган вазифалар батафсил таҳлил қилинди.
Хусусан, вилоятда 12 мингдан ортиқ хотин-қизлар бўш ва янги иш ўринларига жойлаштирилган бўлса, 3 мингдан зиёд хотин-қизлар якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган, 32 мингдан ортиғи ўзини ўзи банд қилинган.
Бундан ташқари 2 мингдан ортиқ тадбиркорлик билан шуғулланаётган аёлларга субсидия, 8 мингдан ортиғига кредит ажратилган. Вилоятда 2 минга яқин хотин-қизлар ҳунармандчиликка жалб қилиниб, 18 мингга яқини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилган.
Шунингдек, меҳнат миграциясидан қайтган 9 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланишига кўмаклашилган.
Йиғилиш якунида хорижий давлатлардан меҳнат миграциясидан қайтган, таълим муассасаларини битирган хотин-қизларнинг меҳнат бозорига кириб келишини инобатга олган ҳолда ишсиз хотин-қизларнинг рўйхатини янгилаб бориш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, аниқланган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенати
- Қўшилди: 23.08.2024
- Кўришлар: 1011
- Чоп этиш