Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатлари

Жорий йилнинг 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6041 сонли Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари масъул ходимлари билан бирга Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўлим бошлиғи О.Қ.Норбоев ҳам иштирок этди.

О.Қ.Норбоев ўз чиқишида, Ўзбекистон Республикаси 1984 йил 10 декабрда қабул қилинган ва 1987 йил 26 июндан эътиборан кучга кирган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши Конвенция”га 1995 йил 31 августдан бошлаб иштирокчи хисобланиши, Конвенция талаблари хисобга олинган ҳолда Жиноят ва Жиноят-процессуал Кодекслари қабул қилинганлигини таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги “Суд тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5268-сонли Фармони хусусида алоҳида тўхталар экан, Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганини маълум қилди.

Анжуман мавзуси хисобланган Фармонда эътибор бериш лозим бўлган  адвокатнинг фаолияти (унинг ваколатларини ошириш) билан боғлиқ қоидалар ҳақида ҳам тушунтириш берилди .

Шунингдек, Фармон билан мутасадди идораларга жиноят ишининг терговга тегишлилиги институтини янада такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳасини тегишли муддатда ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари тизимида прокурор-криминалист лавозимини жорий этиш бўйича топшириқлар берилгани айтиб ўтилди.

Фуқаролар ва журналистлардан тушган саволларга тегишли жавоблар берилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази
Жисмоний ва Юридик шахсларнинг
мурожаатлари билан ишлаш бўлими

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech