Зўравонлик хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайри ҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик)дир.
Мавжуд қонунчиликда эса хотин-қизлар ва болаларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинган, зарурий вазифалар белгилаб қўйилган.
Хўш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар қаерга мурожаат қилиши керак? Мурожаат бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилади?
Мазкур саволлар юзасидан мутахассис жавобини мазкур ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
Муҳайё Тошқораева ёзиб олди.
ЎзА
- Қўшилди: 07.11.2024
- Кўришлар: 464
- Чоп этиш