2 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов шу мавзуда ташкил этилган экспертлар учрашувида иштирок этди.
Тадбирдан мақсад – БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2000 йилдаги 1325-сон резолюцияси билан тасдиқланган ЕХҲТ минтақасида аёллар, дунё ва хавфсизлик соҳасидаги кун тартибини амалга ошириш бўйича тадқиқотлар натижаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди. Шунингдек, бу йўналишдаги миллий ҳаракатлар режаларини қабул қилиш ва уйғунлаштириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.
2020 йилда БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1325-сон резолюцияси қабул қилинганига 20 йил тўлди. Аёллар, дунё ва хавфсизлик соҳасига доир ушбу резолюция 2000 йилнинг октябрида БМТ Хавфсизлик кенгашида бир овоздан қабул қилинган.
Бу БМТ Хавфсизлик кенгашининг қуролли можаролар хотин-қизларга кўрсатадиган ёмон оқибатлар ва тинчлик ўрнатиш жараёнларида аёллар иштироки муҳимлиги эътироф этилган биринчи резолюцияси ҳисобланади. Ушбу ҳужжатнинг алоҳида аҳамияти шуки, унда низоларнинг олдини олиш, уларга барҳам бериш ва тинчлик ўрнатиш жараёнларида аёлларнинг иштиросиз кутилганидек мустаҳкам тинчликка эришиш бўлмаслиги таъкидланган.
Мазкур дастуриламал резолюция аёлларнинг гендер масалалари бўйича фаоллигини кучайтириш билан бир қаторда, хотин-қизларни тинчлик ва хавфсизлик соҳасидаги барча ташаббусларда тўлиқ ҳамда тенг асосларда иштирок этишга чорлайди.
Экспертларнинг ўзаро мулоқотлари асносида БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2000 йилдаги 1325-сон резолюциясини амалга ошириш учун миллий ҳаракат режаларини ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, бу борадаги миллий ҳаракат режаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Давра суҳбати ЕХҲТ минтақасида аёллар, дунё ва хавфсизлик соҳасидаги кун тартиби бўйича ЕХҲТ доирасида амалга оширилган тадқиқотлар натижаларини атрофлича муҳокама қилиш борасида ушбу ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари фаоллари учун қулай мулоқот майдонига айланди.
Иштирокчилар мавжуд миллий ҳаракат режаларининг мураккаб жиҳатларини ўзаро ҳамжиҳатликда ҳал этиш ва бу режаларни амалга оширишнинг ҳамкорликдаги йўлларини топиш юзасидан атрофлича фикр алмашдилар. Бунда аёллар, дунё ва хавфсизлик соҳасидаги миллий ҳаракат режаларини ҳар қайси мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ва жадал суръатларда амалга оширишга доир тажриба, билим ҳамда кўникмалар алмашинувига алоҳида эътибор қаратилди.
Мунозаралар давомида аёллар, дунё ва хавфсизлик соҳасидаги миллий ҳаракат режаларини амалга оширишда халқаро ташкилотларнинг ҳиссаси қандай бўлиши керак, деган мавзу ҳам диққат марказида бўлди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 03.12.2020
- Кўришлар: 3935
- Чоп этиш