2024 йилнинг III чораги давомида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига келиб тушган аризалар ва уларнинг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот тақдим этилди
2024 йил август ойида, барча «Инсон» марказларида янги Мурожаатларни рўйхатга олиш тизими (CRM) жорий этилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати маълум қилди .
Ўтган ойда ушбу тизим орқали 79 мингдан ортиқ мурожаат рўйхатга олинди, кунлик ўртача мурожаатлар сони 3 669 тани ташкил қилди.
III чорак якунлари бўйича 208 та туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан жами 1 006 116 та ариза қабул қилинган бўлиб, шуларнинг 652 928 таси (64.9%) ижобий ҳал қилинган, 268 877 та (26.7%) ариза рад этилган, ва 84 311 та (8.4%) ариза кўриб чиқиш жараёнида бўлган.
Таҳлил натижаларига кўра, 20 773 та ариза муддати кечиктирилган. Бу аризаларнинг аксарияти TIEK ва VMKдан POM ва RTV маҳсулоти учун хулоса олиш (4 305 та), болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш (4 064 та), ҳамда ногиронликни белгилаш ва гуруҳини ўзгартириш (2 157 та) хизматларига тўғри келади.
Расмий хабарлар
- Қўшилди: 31.10.2024
- Кўришлар: 539
- Чоп этиш