Ҳусийлар ва Исроил ўртасидаги кескинлашув сўнгги ҳафталарда янги даражага кўтарилди. Ҳусийлар деярли ҳар куни Исроилга ракета ва учувчисиз учиш қурилмаларини юбора бошлади ва Исроилнинг Яманга амалга ошириладиган ҳар қандай бомбардимонига мутаносиб жавоб бериш билан таҳдид қилишди. Шу билан бирга, пайшанба куни Исроил ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус бўлган Ямандаги Сана аэропортига ҳаво ҳужуми уюштирди. Унинг сўзларига кўра, зарба у БМТ делегацияси билан бирга бўлган самолётдан бир неча метр узоқликдаги бинога зарар етказган, экипажнинг бир аъзоси жароҳатланган.
“Бош котиб Яман ва Исроил ўртасидаги кескинлашувни қоралади. Бугун Исроил ҳаво кучларининг Сана халқаро аэропорти, Қизил денгиз бандаргоҳлари ва Ямандаги электр станцияларига уюштирган зарбалари айниқса хавотир уйғотади”, деди Гутерриш идораси.
Гутерриш, улар таъкидлаганидек, минтақадаги вазият янада авж олиш хавфидан хавотирда ва барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва максимал даражада вазминликни сақлашга чақирмоқда.
“Шунингдек, у миллионлаб одамлар ҳаёт учун муҳим бўлган ёрдамга муҳтож бир пайтда Қизил денгиз бандаргоҳлари ва Сана аэропортига ҳаво ҳужумлари гуманитар операциялар учун жиддий хавф туғдиришидан огоҳлантирмоқда”, дейилади хабарда.
БМТ Бош котиби, шунингдек, тинч аҳоли ва инфратузилмани ҳимоя қилишга чақирди ва гуманитар ходимлар нишонга айланмаслиги кераклигини таъкидлади, деб хабар беради ria.ru.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»