БМТ Исроилни Ғазодаги одамларга қарши уруш жиноятида айбламоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қамалдаги Фаластин ҳудуди бўйича мустақил халқаро тергов комиссияси ҳисоботида айтилишича, Исроил тиббиёт ходимлари ва тиббий муассасаларга ҳужумни давом эттириш орқали Ғазо аҳолисини қириб ташлаш билан уруш жинояти ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган.

Маълумки, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши 2021 йил 27 май куни ушбу комиссияга 2021 йил 13 апрелгача ва  кейин босиб олинган Фаластин ҳудуди, жумладан Шарқий Қуддус ва Исроилда халқаро гуманитар ҳуқуқнинг барча даъво қилинган бузилишларини ҳамда бундан олдин содир бўлган барча даъво қилинган халқаро инсон ҳуқуқи қонунлари бузилиши ва суистеъмол қилинишини текширишни топширди.

30 октябрь куни БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича собиқ раҳбари жанубий африкалик Нави Пиллай бошчилигидаги комиссия Бош Ассамблеяга текширув якуни бўйича ҳисобот топширди. Ҳужжатда айтилишича, Исроил хавфсизлик кучлари “тиббиёт ходимларини қасддан ўлдирган, ҳибсга олган ва қийноққа солган”, “соғлиқни сақлаш тизими қулаши”дан, асосан, болалар азоб чеккан.

Что Израиль намерен сделать с жителями сектора Газа - Ведомости

“Исроил Ғазога қарши кенг кўламли ҳужум доирасида соғлиқни сақлаш тизимини йўқ қилиш бўйича келишилган сиёсат олиб борган, ҳарбий жиноят ҳамда тиббиёт ходимлари ва муассасаларига шафқатсиз, қасддан ҳужум қилиш орқали инсониятга қарши жиноятлар содир этган”, — дейилади ҳужжатда.

БМТ тиббий ходимларни қасддан ўлдириш, ҳибсга олиш ва қийноққа солиш, тиббий транспорт воситаларини ўққа тутиш, шу билан бирга Ғазо қамалини кучайтириш ва тиббий ёрдам учун ҳудудни тарк этишга рухсат беришни чеклаш содир этилганини аниқлади.

“Исроил Ғазодаги соғлиқни сақлаш муассасалари мисли кўрилмаган даражада вайрон қилинишини дарҳол тўхтатиши керак, Исроил соғлиқни сақлаш ҳуқуқига ҳужум қилмоқда, бу эса бегуноҳ аҳолига узоқ муддатли салбий таъсир кўрсатмоқда, ҳужумлардан тўғридан-тўғри ва билвосита соғлиқни сақлаш тизими бутунлай вайрон бўлган, натижада одамлар азият чекмоқда”, - дейилади комиссия раиси  Нави Пиллай бошчилигида топширилган ҳисоботда.

Почему эвакуация мирного населения из сектора Газа невозможна | Forbes.ru

БМТ комиссияси, шунингдек, Ғазодаги соғлиқни сақлаш муассасаларига, айниқса, болалар ва янги туғилган чақалоқларга ёрдам кўрсатадиган муассасаларга ҳужум бемор болалар, жумладан янги туғилган чақалоқлар учун чексиз азоб-уқубат келтирган, деб ҳисоблайди.

“Ушбу ҳужумларни давом эттириш орқали Исроил болаларнинг яшаш ҳуқуқини поймол қилди, улар асосий тиббий ёрдамдан фойдаланиши имкониятини тўсди ва фаластинлик болаларнинг авлодлари ва эҳтимол, бутун Фаластин халқининг гуруҳ сифатида йўқ қилинишига олиб келадиган яшаш шароитини атайлаб яратди”, дея таъкидланади ҳисоботда.

Комиссия беш ёшли Ҳинд Ражабни мисол қилиб келтирди. Унинг оиласи портлашдан қочишга уринганда машина уриб кетган. Бир неча оила аъзоси ҳалок бўлган. Ҳинд эса ёрдам сўраб Фаластин Қизил Ярим Ой жамиятига қўнғироқ қилишга муваффақ бўлди. Унга етиб бормоқчи бўлган тез ёрдам машинаси ҳам ўққа тутилди ва Ҳинд, унинг оиласи ва тез ёрдам бригадаси шу жойда ҳалок бўлди.

Ҳужжатга кўра, ХАМАС ва бошқа Фаластин гуруҳлари ҳам Ғазода гаровга олинган исроилликларга нисбатан уруш жинояти ва инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбланмоқда.

ЖССТ маълумотида эса 2023 йил 7 октябрдан 2024 йил 10 октябргача Фаластиндаги тиббиёт муассасаларига 1128 марта ҳужум уюштирилган. Натижада 779 киши ҳалок бўлган, 1090 киши жароҳат олган. Камида 557 тиббиёт муассасаси шикастланган ёки вайрон қилинган.

Интернет материаллари асосида

Саидмурод Раҳимов тайёрлади. ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech