Италия газетаси дунёда биринчи бўлиб тўлиқ сунъий интеллект ёрдамида яратилган нашр чоп этилганини маълум қилди. Бу ҳақда “АзерТАЖ” ёзган.
Муҳаррир Клаудио Cераса консерватив-либерал кундалик “Il Foglio” ташаббуси СИ технологиясининг “иш сифати ва вақтга” таъсирини аниқлаш мақсадида ўтказилган бир ойлик синов натижаси эканини таъкидлаган.
Дўконларга чиқарилган тўртта кенг саҳифадан иборат ушбу газетани онлайн шаклда ҳам ўқиш мумкин.
– Мавзулар хилма-хил: мақола, сарлавҳа, иқтибос, хулоса ва ҳатто, киноя ҳам бор, – дейди Сераса. – Журналистларнинг вазифаси сунъий идрокка савол бериш ва жавобни ўқиш билан чегараланди.
Ушбу тажриба бутун дунё бўйлаб ахборот ташкилотлари СИдан қандай фойдаланиш кераклиги хусусида баҳслашаётган бир пайтда намойиш этилди.
“Il Foglio AI” нашри биринчи саҳифасида Президентлар Дональд Трамп ва Владимир Путин ҳақида мақолалар берилган. Италия иқтисодиётига оид ноёб, ижобий хусусиятга эга мақола – “Istat” эса миллий статистика агентлигининг даромадни қайта тақсимлаш бўйича сўнгги ҳисоботини таҳлил қилиб, мамлакат “яхши томонга ўзгараётгани”ни таъкидлаган. Зеро, 750 000 га яқин ишчининг маоши ошиши даромад солиғи ислоҳоти самарасидир.
Масъул фикрича, бу “ҳақиқий газета” СИ амалда қандай ишлашини кўрсатади. Қолаверса, “Технология кундалик газетага қандай таъсир кўрсатиши мумкин?” деган саволга ҳам жавоб қидиради.
М.Пирматова, ЎзА
- Қўшилди: 21.03.2025
- Кўришлар: 451
- Чоп этиш