30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни

Чегара билмас жиноятга қарши Ўзбекистон “тактика”си...

БМТ томонидан 30 июль Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни сифатида эълон қилинган. Ҳар йили ушбу сана муносабати билан тарғибот-ташвиқот ишлари, профилактик тадбирлар, шунингдек, бедарак йўқолган фуқаролар хотирасига бағишлаб маросимлар ўтказилади.

Сайёрамизда кўпгина глобал муаммолар борки, булар сирасига бевосита одам савдоси трансмиллий жиноятини ҳам киритиш мумкин. Йилдан-йилга бу иллатдан жабр чекаётганлар, шу йўлда қурбони бўлаётганлар сони ортмоқда.

Ҳудуд ва чегара билмайдиган бу офатнинг ҳар бири жамият тараққиёти, давлат ривожига жиддий хавф туғдиради. Одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёғости қилади.

Нақадар жирканч манзара!

ЎзА мухбири одам савдоси авж олишига, яъни инсондан қандайдир бир буюм сифатида, таъбир жоиз бўлса, олди-сотди объекти сифатида фойдаланилиши, кишиларнинг ҳуқуқи ва эркинлиги поймол этилишига сабаб бўлаётган омиллар хусусида фикрлашиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Таҳлил ва тадқиқот бўлими етакчи мутахассиси Адҳам Муҳримбоев фикрларини ёзиб олди.

– Глобал инқироз, можаро ва иқлим ўзгариши каби фавқулодда вазиятлар одам савдоси хавфини оширади. Миграция ва ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамга таъсир кўрсатиб, савдогарлар томонидан эксплуатация қилиниши жараёнида инсонни ҳимоясиз қолдиради.

Юридик мақомга эга бўлмаган, қашшоқликда яшовчи, таълим, соғлиқни сақлаш ва муносиб меҳнатдан фойдаланиш имконияти чекланган, камситилиш, зўравонликка учраган одамлар, кўпинча, одам савдогарларининг асосий нишонигаайланади.

Бугунги кунда бу муаммони бутун дунёда глобаллашув, аҳоли ҳаракати ва халқаро муносабатлар ривожланиши асносида кузатиш мумкин. Жумладан, Ўзбекистон фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетиш ҳолатларикам эмаслиги ҳам аён. Билиб қўйинг! Чет элда яхши иш топиш доим ҳам осон эмас. Қолаверса, оиладан, яқинлардан, улғайган муҳитдан ажралиш, уйга қайтгандан сўнг кишига қўшимча масъулият юклайди.

Миграция фалокатга айланмаслиги учун ҳар бир шахсга, айниқса, одам савдоси қурбонига ҳуқуқий жиҳатдан малакали кўмак, эҳтиёткорона муносабат зарур. Шуни ёдда тутиш керакки, ҳар бир мамлакат ва жамиятнинг ўзига хос қонуни, урф-одати бор. Демак, бошқа юртнинг қонуни, ижтимоий қадрияти бизникидан кескин фарқ қилиши мумкин. Одам савдоси эса инсоният цивилизациясига яққол тўсиқ, жамият ва давлат тараққиётига жиддий таҳдид эканини ҳамма яхши билади.

Фурсатдан фойдаланиб, эслатиб ўтамиз:“Одам савдоси ва қулликни бошқалар томонидан эксплуатация қилиш тўғрисида”ги конвенция, “Қуллик ва қул савдосини, қулликка ўхшаш муассасалар ва амалиётларни бекор қилиш тўғрисида”ги қонун – Қўшимча конвенция, “Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида”ги конвенция ушбу туркумдаги халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади.

Ҳар йили 30 июль– Жаҳон одам савдосига қарши курашиш куни сифатида нишонланади. Мазкур сана қуллик қурбони бўлганларнинг аҳволига эътибор қаратиш, ҳуқуқини ҳимоя қилишга кўмаклашишни назарда тутади. Жорий йил Жаҳон одам савдосига қарши курашиш куни кампанияси воқеа ва тенденцияларга эътибор қаратиш ҳамда ҳукумат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, давлат хизматлари ва фуқаролик жамиятини қурбонликлар олдини олиш, эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш ва айбдорлар жазосиз қолишига барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатни баҳолаш ва фаоллаштиришга чақиришни мақсад қилган.

Миллий қонунчилигимизга одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича муҳим ўзгаришлар киритилмоқда. Хусусан, 2019-2020йилларда мазкур соҳадаги фаолиятни тартибга солувчи 20 дан зиёд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Бундан ташқари, Халқаро меҳнат ташкилоти ва Халқаро миграция ташкилоти томонидан 6 та конвенция ва баённома ратификация қилинди. Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексига ўзгариш ва қўшимчалар киритилди.

Энг муҳими, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди.2008 йил 17 апрелда мазкур ҳужжат ўзгариш ва қўшимчалар билан янгидан кучга кирди, 2020 йил 17 августда эса қонунни янада такомиллаштириш ва замон талабига мувофиқлаштиришга қаратилган янги қўшимчалар ҳаётга татбиқ этилди.

Шу пайтгача одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ қоидалар мавжуд эмаслиги, вояга етмаганлар савдосига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар хусусияти белгиланмаганисабабли қонунни янги ўзгаришлар билан ишлаб чиқиш зарурати янги таҳрирдаги Конституциямизда ўз ечимини топди.

Хусусан, соҳанинг асосий тушунча ва тамойили давлат меъёрий ҳужжатлари, ваколатли давлат идоралари, миллий ва ҳудудий комиссиялар, миллий маърузачилар томонидананиқ белгилаб берилган. Амалдаги қонундан фарқли ўлароқ, янги таҳрирда одам савдоси жабрдийдалари реинтеграцияси ва мослашувини, жабрланувчи ҳақидаги маълумотлар махфийлигини ва жабрланувчига тақдим этиладиган кафолатни таъминлаш тартиб-таомили белгилаган.

Бундан ташқари, авваллари миллий қонунчилигимизда мавжуд бўлмаган одам савдоси қурбонларини аниқлаш ва ҳужжатни уларга юбориш тушунчаси алоҳида бобда ёритилган. Таъкидланганидек, Конституция ва Меҳнат кодексининг янги таҳририда меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг янги нормалари, хусусан, мажбурий меҳнатни тақиқлаш, соғлиқ, хавфсизлик, меҳнат хавфсизлигига таҳдид соладиган болалар меҳнатининг ҳар қандай шакли, жумладан тарбиявий меҳнатнинг олдини олиш, ахлоқий, жисмоний ва ақлий ривожланиш масалалари ўз аксини топган.

Бир сўз билан айтганда, 2023 йилга келиб, Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида салмоқли натижаларга эришилди: ўзбек пахтасига қўйилган кўплаб тақиқлар бекор қилинди.

Афсуски, оммавий ахборот воситаларида кўриб, эшитаётганимиздек, одам савдоси қурбонлари камаймаяпти. Шундай экан, фуқароларимизни ҳимоя қилиш учун бу иллатга қарши қатъий чоралар кўришимиз зарур. Диёримизда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқини таъминловчи ташкилотлар кеча-кундуз фаолият юритиб, манфур иллатларни фош қилмоқда. Зеро, одам савдоси кечирилмас ва оғир жиноятдир.

Умид қиламизки, ҳукуматимиз ишлаб чиқариш муносабатларини халқаро стандартга мос равишда янада ривожлантириш, норасмий бандликни қисқартириш, меҳнаткашлар, аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтиришсиёсатини муваффақиятлидавом эттиради.

ЎзА мухбири Беҳруз Худойбердиев ёзиб олди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech