Жорий йилнинг 17 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси Юй Цзюнни қабул қилди.
Учрашув аввалида Элчи таклифни қабул қилгани учун ўзбек томонига ўзининг самимий миннатдорлигини билдирди.
Конституциявий ислоҳотлар муносабати билан жорий йил апрель ойида ўтказилган умумхалқ референдуми ҳамда муддатидан илгари Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани ўзбек халқининг бирдамлиги ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ишончи ифодаси эканлигини алоҳида эътироф этди.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги нормаларни Асосий Қонунда акс эттириш, бу мамлакатда барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда асосий пойдевор бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.
Жумладан, Ю.Цзюнь Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган мувозанатли, очиқ ва конструктив ташқи сиёсат халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланаётганлигини таъкидлади.
Элчи, кейинги йилларда икки томонлама шериклик муносабатларини ривожлантиришда катта ютуқларга эришилаётганини алоҳида қайд этди.
Хусусан, Ю.Цзюнь жорий йилнинг 19 май куни Хитой Халқ Республикасининг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё - Хитой” биринчи саммити доирасида бўлиб ўтган музокаралар ва эришилган келишувларнинг аҳамиятини алоҳида эътироф этди.
Шу билан бирга, учрашувда парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумлaдaн, пaрлaмeнтлaрaрo дўстлик гуруҳлaри фaoлиятини янада жонлантириш, ўзаро ташрифлар алмашинувини давом эттириш, икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларига устувор аҳамият қаратиш жоизлиги қайд этилди.
Парламентлараро алоқаларнинг нафақат икки томонлама, балки нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида ҳам ҳамкорликда фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
- Қўшилди: 17.08.2023
- Кўришлар: 3843
- Чоп этиш