Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон жамиятининг «Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро конгресси доирасида «Ўзбекистон маданий мероси замонавий илм-фан марказида»мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.
Анжуманда Ўзбекистон ва дунёнинг таниқли шарқшунос олимлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, кутубхона ва музейлар директорлари иштирок этди.
Қутлов сўзлари давомида академик Эдвард Ртвеладзе, атоқли археолог ва «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» лойиҳасининг доимий илмий раҳбари хотирасига бағишланган «Хотиралар» китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Шундан сўнга иштирокчилар секторларга бўлиндт. Биринчи секторда китоб-альбом муаллифлари 2021 йилда – 2022 йилнинг биринчи ярмида тайёрланган нашрларини тақдим этдилар.

Иккинчи сектор иштирокчилари "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида"лойиҳаси нашриёт фаолиятининг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
Учинчи сектор Марказий Осиё археологияси ва санъат тарихининг долзарб масалаларига бағишланди.
Учта секторда жаҳонга машҳур шарқшунос олимларнинг маърузалари тингланди.

Маърузачилар ўтмишнинг ажойиб маълумотлари ва Ўзбекистонда кулолчилик пайдо бўлиши, Ҳиндистонда Бобурийлар ёдгорликларида ёзилган ёзувларда инсониятга қандай хабарлар шифрланганлиги, ўзбек санъатининг ноёб экспонатлари узоқ Швецияда сақлангани ва бошқа қизиқарли тарихий мавзуларда ҳақида фикр юритди.
Конференцияда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан 50 дан ортиқ олим ўз илмий маърузалари билан иштирок этди.
- Қўшилди: 22.07.2022
- Кўришлар: 5306
- Чоп этиш