Саида Мирзиёева Ўзбекистон олима аёллари форумида иштирок этди

Ушбу форумда Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар куни нишонланди.

 
Рақамларнинг ўзи айтиб турибди: Ўзбекистонда олимларнинг 48 фоизи аёллар! Уларнинг изланишлари, кашфиётлари ва фидойилиги илҳом бахш этади ва илм-фан уларга, улар эса илм-фанга кераклигини кўрсатади, — дейди Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.

Шунингдек у мамлакатимизда илм-фан соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш устувор аҳамиятга эга эканидан фахрланаман. Биз халқаро ҳамжамият билан илм-фан тинчлик ва фаровонликка хизмат қиладиган келажакни бунёд этиш йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз, — дея қўшимча қилади.

«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech