Ҳар бир жамиятда барқарорлик ва ривожланиш тартиб-интизом, ҳуқуқлар ва эркинликларнинг таъминланганлиги, умуман олганда ҳуқуқлиликнинг қарор топгани билан баҳоланади. Азалий қонуният шу.
Жамиятдаги шахсларнинг ҳар қандай ҳаракатлари учун: ҳуқуқбузарликлар, коррупция, ҳаттоки энг оғир жиноят бўлмиш одам ўлдириш учун ҳам унга нисбатан жазо қўллаш масаласи қонунлар ваколат берган идоралар томонидан қўлланилиши керак.
Қонунлар ҳеч бир шахсга бошқаларни ўз билганича жазолашига, яъни халқ тилида "самосуд" қилишига, турли кўринишдаги таъсир ўтказишига рухсат бермайди. Бугунги лавҳамизда Қонунчилигимизда "Самосуд" учун қандай тақиқлар борлиги ва белгиланган жавобгарлик бўйича батафсил маълумот берилади.
М.Турдалиева, А.Аҳмедов (ЎзА)
- Қўшилди: 30.09.2024
- Кўришлар: 818
- Чоп этиш