Клиникада “Доктор Хуа” деб номланган виртуал СИ шифокор фаолият юритади. Беморлар планшет орқали ўз белгиларини баён қилади, СИ эса қўшимча саволлар бериб, диагностика маълумотларини (кардиограмма, рентген) таҳлил қилади.
Муҳими: Доктор Хуа мустақил равишда даволаш режасини тузади, аммо ҳар бир тавсияни инсон шифокор кўриб чиқади ва тасдиқлайди. Бу модел СИ тезлиги ва инсон хавфсизлиги кафолатини бирлаштиради.
Synyi AI маълумотларига кўра, AI тизими ички синовларда 0.3% дан кам хатолик кўрсатган.
Ҳозирча хизмат нафас йўллари касалликлари (астма, фарингит ва бошқалар) билан чекланган. Келгуси йилда ҳазм ва тери касалликларини ҳам қамраб олиш режалаштирилган.
Бу лойиҳа доирасида хизмат бепул, бу орқали кўпроқ маълумот тўпланиб, расмий рухсат олишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Бу Synyi AI’нинг Хитойдан ташқаридаги биринчи лойиҳаси бўлиб, компания 800 дан ортиқ тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик қилган.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»