Пойтахтимизда “Болаларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш: Жаҳон ташаббуслари ва Ўзбекистоннинг истиқболдаги имкониятлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева нутқ сўзлади:
– Бугунги кунда Ўзбекистонда 13 миллион бола яшайди, бу эса мамлакатимиз аҳолиси сонининг 35 фоизини ташкил этади, – дейди Шаҳноза Мирзиёева.– Ҳар бир оилада ўртача 3–4 нафар бола вояга етмоқда. Афсуски, кўплаб оилаларда тарбияда зўравонлик элементлари мавжуд. Болаларга нисбатан зўравонлик муаммоси ҳанузгача жамиятдаги энг долзарб ижтимоий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонликка қарши кураш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Биз боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мамлакатимизнинг барқарор ривожланишидаги асосий омиллардан бири деб ҳисоблаймиз.
Жорий йил май ойида “Болаларни барча зўравонлик шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун кучга киради. Бироқ Қонун — бу фақат зўравонликдан холи жамият сари йўлнинг бошланишидир. Кўплаб фожиалар жамият эътиборидан четда қолмоқда. Аммо мен овози эшитилмай қолган ҳар бир боланинг тақдирига бефарқ эмасман. Ҳар бир бола хавфсизлик, ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонликка қарши кураш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Биз боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мамлакатимизнинг барқарор ривожланишидаги асосий омиллардан бири деб ҳисоблаймиз.
ЎзА
- Қўшилди: 10.04.2025
- Кўришлар: 254
- Чоп этиш