18 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикасида давлат ва жамият қурилишининг янги босқичи, мамлакатни демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимият вакиллик органларининг ролини ошириш” мавзусидаги халқаро конференцияда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов шундай деб таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда Конрад Аденауэр фондининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш механизмлари, уларни ҳаётга татбиқ этишда парламент ва жойлардаги вакиллик органларининг роли ва аҳамиятини аниқлаш ҳамда бу борадаги амалий таклифлар ишлаб чиқишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Мурожаатномада йигирмага яқин йўналишда нафақат янги қонунлар, балки яхлит қонунлар мажмуаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифасини белгилаб берилди. Бу янги қонунлар – янги Ўзбекистон воқелиги тақозосидир.
Ўз навбатида, ушбу қонун лойиҳаларини тайёрлаш, кенг жамоатчилик муҳокамаларидан ўтказиш, маромига етказиш ва қабул қилиш билан боғлиқ узвий жараёнлар мамлакатимизнинг янги парламенти зиммасига улкан масъулият юклайди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг Мурожаатномасида атрофлича фикр юритилди.
Мурожаатномада давлат ва жамият бошқаруви, суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий, ташқи сиёсат соҳаларида белгилаб берилган вазифаларнини самарали ва ўз пайтида бажарилиши тараққиётнинг янги босқичига чиқиш, кўзлаган мақсадларимизга етиш учун мустаҳкам замин бўлади. Шундай экан, бағрикенг, меҳнаткаш ва олижаноб халқимизнинг ишончига сазовор бўлган ҳар бир депутат бу юксак ишончни амалий ишлар билан оқлаши керак, деб таъкидланди халқаро конференцияда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот маркази
- Қўшилди: 19.02.2020
- Кўришлар: 4641
- Чоп этиш