Антониу Гутерриш минтақадаги бошқа қайноқ нуқталарда ўт очиш тўхтатилишига умид билдирди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Эрон ва Исроилни ўт очишни тўхтатиш режимига қатъий риоя қилишга чақирди ва Яқин Шарқдаги бошқа можаро ҳудудларида ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилишига умид билдирди.
БМТ раҳбари X ижтимоий тармоғида баёнот билаб чиқиб, Эрон ва Исроил ўртасидаги келишувга изоҳ берди.
Гутерриш АҚШ президенти Доналд Трампнинг Теҳрон ва Тел-Авив ўртасида эришилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги баёнотини олқишлаганини таъкидлаб, қуролли тўқнашувнинг бундан буён давом этишини қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади.
«Иккала томонни ўт очишни тўхтатиш шартларига қатъий риоя қилишга чақираман ва бу минтақадаги бошқа можароларда ўт очишни тўхтатишнинг бошланишини англатади, деб умид қиламан», — деди БМТ бош котиби.
У, шунингдек, ҳар икки мамлакат халқи ҳаддан ташқари азоб чекканини эслатди.
Kun.uz
- Қўшилди: 25.06.2025
- Кўришлар: 719
- Чоп этиш