Бирлашган Қироллик олимларининг янги тадқиқотига кўра, киберкузатув (cyberstalking) анъанавий жисмоний кузатувдан тезроқ ривожланмоқда. 2012–2020 йиллар оралиғида ўтказилган сўровлар натижаси бу турдаги онлайн таъқиб ҳолатлари 1% дан 1,7% га кўтарилганини кўрсатди.
Киберкузатувга рухсатсиз хабарлар, электрон почта орқали таҳдидлар, жонли эфирларда таъқиб қилиш ёки рухсатсиз шахсий суратларни интернетда тарқатиш киради. Аёллар ва ёшлар бу жиноятнинг асосий қурбони бўлиб чиқмоқда.
Мутахассислар Британия ҳукуматини киберкузатув бўйича ҳуқуқий аниқлик киритиш, жамоатчиликни хабардор қилиш ва жабрланганларни қўллаб-қувватлаш чораларини кучайтиришга чақирмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА
- Қўшилди: 01.08.2025
- Кўришлар: 184
- Чоп этиш