“Microsoft” асосчиси Билл Гейтс бойлигининг асосий қисми кейинги 20 йил ичида Африкада соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини ривожлантиришга сарфланишини маълум қилди. Бу ҳақда BBC ёзди.
– Соғлиқни сақлаш ва таълим орқали инсонлар ҳаёти яхшиланиб, Африкадаги ҳар бир мамлакат фаровонлик сари қадам ташлаши керак, – дейди 69 ёшли миллиардер.
Ўтган ой Билл 2045 йилга келиб 200 миллиард долларга етиши кутилаётган маблағининг 99 фоизи “эҳсон” қилинишини айтган.
Маълумки, Президент Дональд Трампнинг “Биринчи навбатда Америка” сиёсати доирасида Африкага ёрдам, жумладан ОИВ/ОИТС билан касалланган беморларни даволаш дастурлари тўхтатилди. Шу боис қитъа соғлиқни сақлаш соҳаси келажаги кўпчиликда хавотир уйғотяпти. Тадбиркор таъкидлашича, Гейтснинг Африкадаги кўп йиллик фаолият тарихига эга жамғармаси асосий эътиборни бирламчи тиббий ёрдамни яхшилашга қаратади.
Мусулмон Зиё, ЎзА
- Қўшилди: 04.06.2025
- Кўришлар: 747
- Чоп этиш