Ноҳақ ўлимга ҳукм қилинган японга 1,4 млн доллар тўланади

Ноҳақ ўлимга ҳукм қилиниб, 47 йил умрини жазони кутиб қамоқда ўтказган япониялик Ивао Ҳакамадага 217 млн иена (1,44 млн доллар) товон тўланади. Бу ҳақда Kyodo хабар берди.

Ўз хўжайини, унинг хотини ва икки боласининг қотили сифатида айбланиб, 1968 йилда ўлимга ҳукм қилинган Ивао Ҳакамада ўтган йили суд томонидан оқланганди.

Ивао Ҳакамада ҳозир 89 ёшда, қотиллик юз берган 1964 йилда 28 ёшда бўлган.

Xabar.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech