Рейтингда жиноятчилик даражаси пастлиги, жамоат жойларида ўзини эркин ҳис қилиш имконияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишонч даражаси ҳисобга олинади.
Қўшни давлатлардан Қозоғистон 73-ўринни, Қирғизистон эса 101-ўринни эгаллади. Афғонистон рўйхатда 145-ўринга жойлашди. Туркменистон ва Тожикистон бу йилги индексга киритилмаган.
Numbeo'нинг маълумотларига кўра, Цингапур, Қувайт ва Тайван энг хавфсиз давлатлар рўйхатида етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон эса Европа ва Осиёнинг кўплаб ривожланган давлатларидан ҳам юқори ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди. Мутахассислар бу натижани мамлакатда сўнгги йилларда амалга оширилган хавфсизлик соҳасидаги рақамли мониторинг, профилактик чора-тадбирлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг ислоҳоти билан боғламоқда.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»