Рейтингда энг юқори учликдан Сингапур, Япония ва Жанубий Корея жой олди.
Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси маълумотлари асосида тузилган ва фуқаролар визасиз кириши мумкин бўлган мамлакатлар сонини акс эттирувчи Henley паспорт индексида Ўзбекистон паспорти 72-ўринни эгаллади.
Рейтингга кўра, ўзбекистонликлар 62 давлатга визасиз кириш ҳуқуқига эга.
Фуқаролари 193 давлатга визасиз кириши мумкин бўлган Сингапур рейтингда биринчи ўриндан жой олди. Ундан кейинги ўринни Япония ва Жанубий Корея паспортлари эгаллади. Бу давлатларнинг фуқаролари 190 мамлакатга визасиз кира оладилар.
Марказий Осиё давлатлари орасида 79 та мамлакатга визасиз кириш имкони билан Қозоғистон етакчи бўлди.
Рейтингда Қирғизистон 71-, Тожикистон 78-, Туркманистон 84-ўриндан жой олди.
Рўйхатнинг охирида Афғонистон, Ироқ ва Сурия жойлашган.
Kun.uz
- Қўшилди: 08.09.2025
- Кўришлар: 115
- Чоп этиш