Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбияга олиш тартиби қандай? (+видео)

Болаларни муқобил жойлаштириш шакллари васийлик ва ҳомийлик, болани фарзандликка олиш, тутинган (фостер) оила (болани оилага тарбияга олиш (патронат), оилавий болалар уйи) ва ихтисослаштирилган тарбия муассасаларини ўз ичига олади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, болаларни тарбияга олишни хоҳловчи шахслар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ариза (эр-хотин биргаликда бериши зарур, ЯИДХП орқали ариза юборилса, розилик биометрик тасдиқланади), соғлик ҳолати ҳақида давлат муассасасидан хулоса, сил ва тери-таносил диспансеридан маълумотнома ҳамда фарзандликка олиш ёки тутинган ота-она бўлиш учун тайёрлов курси сертификатини тақдим этиши керак. 

Эндиликда, шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлар, никоҳ тўғрисидаги маълумотнома (агар никоҳда бўлса), судланганлик ҳолати ҳақида маълумотнома, турар жой ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотлар, оила ёки шахснинг тўлов қобилияти тўғрисидаги маълумотлар мавжуд қонунчиликка мувофиқ “Инсон” марказлари томонидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади. 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган болалар учун ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси Дилноза Ҳусанова мазкур тартиб хусусида қуйидагиларни гапириб берди. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech