1987 йилда сайёрамизда 5 миллиардинчи инсон дунёга келган. Аҳоли сонининг ўсиши ва демографик муаммоларни ҳал қилиш бўйича изланишлар натижасида БМТ икки йилдан сўнг 11 июлни Бутунжаҳон аҳоли куни деб эълон қилган.
Маълумот учун: Ўзбекистон Миллий статистика қўмитасининг хабар беришича, 2025 йил 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,9 миллион кишини ташкил этган.
Энг кўп аҳоли Самарқандда (4,33 млн) яшаши аниқланган бўлса, энг кам аҳоли Сирдарёда (938 минг) қайд этилган.
Жамоатчилик назорати Телеграм канали
- Қўшилди: 11.07.2025
- Кўришлар: 221
- Чоп этиш