АҚШда тирик бўлганлар рўйхатига киритилган 120 ёшдан ошган 7 миллион киши вафот этган деб эълон қилинди.
АҚШ Ижтимоий таъминот хизмати 120 ва ундан катта ёшдаги етти миллионга яқин вафот этган америкалик тирик бўлганлар рўйхатида қолаётганини эълон қилди. Бу ҳақда Давлат самарадорлиги департаменти (DOGE) X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Департаментга кўра, маълумотларни тозалаш уч ҳафта ичида якунланган. DOGE маълумотларига кўра, ҳозирда етти миллионга яқин ижтимоий суғурта рақамлари бекор қилинган.
Аввалроқ, DOGE раҳбари, америкалик тадбиркор Илон Маск мамлакатда ижтимоий нафақа оладиган кўплаб «вампирлар» яшаётганини айтган эди. Тўлов олувчилар жадвали маълумотларига кўра, 120 ёшдан 129 ёшгача бўлган нафақа олувчилар сони 3,4 миллион нафарга яқин. Бундан ташқари, жадвалда 220 ёшдан 229 ёшгача бўлган 1 мингга яқин киши бор.
Маск «Оқшомлар» филми реал бўлиши мумкинлигини таъкидлади ва вазиятни ўрганишга ваъда берди.
Kun.uz
- Қўшилди: 25.03.2025
- Кўришлар: 496
- Чоп этиш