Чехияда миграция ва бошпана бериш шарти кучайтирилмоқда

Чехия миграция ва бошпана соҳасидаги қоидаларни кучайтирмоқчи.

“АзерТАЖ” хабарига кўра, депутатлар палатаси коалиция тегишли қонун лойиҳасини маъқуллаган. Ўзгаришдан кўзланган мақсад бошпана изловчилар ва муҳожирлар ҳаракатланиши ва мамлакатда қолиши устидан назоратни мувофиқлаштириш.

Шунингдек, халқаро ҳимоя билан боғлиқ жараённи тезлаштириш ва қоидаларни суистеъмол қилиш эҳтимолини чеклаш ҳам назарда тутилган. Европа Иттифоқи миграция сиёсатига асосланган мазкур ҳужжат лойиҳаси энди кўриб чиқиш учун Сенатга юборилади.

Ҳозирча ташаббусни тўрт партия депутатлари коалицияси қўллаб-қувватлаган. ЕИнинг соҳага оид тегишли ҳужжатини рад этган мухолиф ANO ва SPD вакиллари қарорга қарши овоз беришди. Қароқчилар партияси эса бетараф қолган.

Г.Сатторова, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech