АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги раҳбари Кристи Ноэм нуфузли ОТМни "зўравонлик ва антисемитизмни рағбатлантириш"да, шунингдек, Хитой Компартияси билан ҳамкорлик қилишда айблади.
Сертификат бекор қилингани сабабли, Гарвард энди чет элликларга АҚШда ўқиш визасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни бера олмайди. Ҳозирда Гарвардда таҳсил олаётган чет эллик талабалар бошқа университетга ўтишлари керак, акс ҳолда улар мамлакатда қолиш ҳуқуқини йўқотадилар.
Гарвард университети Трамп маъмуриятининг бу ҳаракатларини ноқонуний ва қасос олишга ўхшаш, деб баҳолади, шунингдек, бу ҳаракатлар университетнинг илмий ва тадқиқот миссиясига путур етказишини таъкидлади. Ҳозирги кунда Гарвардда 140 мамлакатдан 7 мингга яқин хорижлик талаба таълим олмоқда.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»